ТЕЗКОР ЭКСПЕРИМЕНТ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРИНИНГ ТУШУНЧАСИ

Авторы

  • Якубов Хушнудбек Шериббоевич

Ключевые слова:

Калит сўзлар: тезкор-қидирув фаолияти, тезкор-қидирув тадбирлари, тезкор эксперимент, ҳуқуқбузарлик.

Аннотация

Долзарблиги: мақолада тезкор-қидирув тадбирларидан бири сифатида
тезкор эксперимент тадбирини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги
тушунчаси ҳамда тезкор-қидирув фаолиятининг жиноятларнинг олдини олиш,
уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек
жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда
топиш асосий вазифаси илмий тадқиқ қилинган. Тезкор эксперимент тезкор-
қидирув тадбирига хорижий мамлакатлар қонунчилигидаги тушунчалар
ўрганилган ҳамда тезкор эксперимент тезкор-қидирув тадбирини тушунчаси ҳамда тезкор-қидирув фаолияти вазифаси бўйича илмий-назарий хулосалар ва
амалий таклифлар берилган.
Муаммонинг баёни: Бугунги кунда ички ишлар органлари тезкор
бўлинмалари томонидан жиноятларни олдини олиш ва фош этишда тезкор
эксперемент тезкор-қидирув тадбирини ўтказишга оид ягона ёндашувнинг
мавжуд эмаслиги, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни фош этишда мазкур
тезкор-қидирув тадбирини қўллашга оид қатъий қоидалар идоравий норматив
ҳуқуқий хужжатларнинг нормаларида етарли даражада ўз аксини
топмаганлиги ҳамда тадбир натижаларини расмийлаштириш, улардан
фойдаланишга оид казус ҳолатларининг кузатилиши тадқиқот мавзусини
янада долзарблаштиради.
Тадқиқот мақсади: ички ишлар органлари томонидан тезкор эксперимент
тезкор-қидирув тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тактикасини
такомиллаштиришга қаратилган айрим жиҳатларини такомиллаштиришга
доир илмий-назарий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот усуллари: умумий илмий, шу жумладан формал-мантиқий
(синтез, умумлаштириш, дедукция ва индукция, абстракция), хусусий илмий
(кузатиш, ҳужжатлар мазмунини таҳлил қилиш).
Натижалар ва асосий хулосалар: тезкор-қидирув фаолиятининг
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш
ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга
дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш вазифасига нафақат жиноят балки
ҳуқуқбузарликларни ҳам қамраб олишини қонунчилик даражасида белгилаш,
тезкор эксперимент тезкор қидирув тадбири фақат “муайян ҳодисани қайтадан
тиклаш йўли билан” эмас балки муайян ҳодисани биринчи маротаба яратиш
билан ҳам амалга оширилишини инобатга олиб, тезкор эксперимент тезкор-
қидирув тадбирига -“ғайриҳуқуқий қилмиш содир этган ёки содир этиш
ниятида юрган, шунингдек содир этишга тайёргарлик кўраётган шахсларни
аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган
томонидан тўлиқ бошқариладиган ва назорат қилинадиган махсус шароитни
қайта тиклаш ёки сунъий равишда вужудга келтиришдан иборат бўлган
тадбир” ҳисобланади” деб таъриф бериш. 

Библиографические ссылки

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси / Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

https://lex.uz/docs/111460.

Смирнов A.V., Калиновский K.B. Комментарий к УПК РФ. – Санкт-

Петербург, 2019. – Б. 262–263.

Қулматов Ш.А. Жиноят-процессуал мажбуриятлар ва уларни

бажармаганлик учун жавобгарлик: Монография. – Т., 2018. – Б.82.

Петрухин И.Л., Михайловская И.Б. Уголовно-процессуальное право

Российской Федерации. 3-е издание. – М., 2013. – С.70.

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

қонуни / Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й.,

/21/683/0375-сон. https://lex.uz/acts/3027843.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси миллий

гвардияси тўғрисида”Ги қонуни / Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон. https://lex.uz/docs/5128310.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси / Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

https://lex.uz/docs/111460;

Ражабов Б.А. Исбот қилишнинг умумий шартларига риоя этилишини

таъминлашнинг ҳуқуқий механизмига оид муаммолар / XXI аср илм-фани:

муаммо ва истиқбол: Республика илмий-амалий конференцияси

материаллари (2019 йил 25 апрель) / Масъул муҳаррир Б.А. Матлюбов. –

Т., 2019. Б.-59.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси / Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

https://lex.uz/docs/111460.

Кривощёков Н.В. Порядок деятельности и правовая регламентация

задержания лица по подозрению в совершении преступления // Вестник

Восточно-Сибирского института МВД России. – 2018. – №4. – С. 98.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 майдаги ЎРҚ-617-

сонли Қонуни тахририда – Қонун хужжатлари маълумотлари миллий

базаси, 15.05.2020 й., 03/20/617/0585-сон.

Задержание с видеофиксацией // Народное слово. – 2020. – 7 апр.

Жиноят-процессуал ҳуқуқ: Дарслик // Д.М.Миразов, Б.Н.Рашидов,

Ш.А.Кулматов ва бошқ. – Т., 2019. – Б. 150.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси / Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон.

https://lex.uz/docs/111460.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси /

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-

сон. https://lex.uz/docs/111460.

Копылова О.П. Меры принуждения в уголовном процессе: Учебное

пособие / О.П. Копылова. – Тамбов, 2011. – Стр. 34.

Саидов Б. А. Ишни судга қадар юритишда шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликлари таъминланишини такомиллаштириш: Юрид. фан. д-ри

(DSc) дис. ... Автореф. – Т., 2020. – Б.16.

Опубликован

2024-01-03

Как цитировать

Якубов Хушнудбек Шериббоевич. (2024). ТЕЗКОР ЭКСПЕРИМЕНТ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ТАДБИРИНИНГ ТУШУНЧАСИ . Лучшие интеллектуальные исследования, 11(5), 172–186. извлечено от https://web-journal.ru/journal/article/view/2660