ШАХСДА БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР
Abstract
Маълумки, дунёдаги барча давлатларга кўп миллатлилик, кўп конфессиялилик, яна умумийроқ айтганда эса, маданий хилма-хиллик шароити хосдир. Бу эса табиий равишда, жамият аъзоларида ўзга миллат, элат, дин вакилларига нисбатан тоқатлилик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, ўзаро тушуниш ва бошқа шу каби бағрикенглик фазилатларини камол топтиришни тақозо этади. Бу кўп миллатли давлатда ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий барқарорликка эришишнинг асосий шартидир. Зеро,
“...бағрикенглик моҳият эътибори билан “бошқалар” ва “ўзгача” қадриятлар ҳақидаги билимлар, баҳолар ва унга асосланган амалий фаолият тизимини ўз ичига оладиган ижтимоий-маданий ҳодисадир” Бугун дунё глобаллашув, иқтисодий ва сиёсий интеграция жараёнлари таъсирида тобора яхлит ва бир бутун характер касб этиб бормоқда.
References
Асмолов А.Г. На пути к толерантному сознанию. – М.: Смысл, 2000. – 255 с.
Андреева Г.М. Социальная психология. 5-е изд. – М.: Аспект Пресс, 2010. – 363 с.
Бафаев М.М. Глобаллашув жараёнида миллий бағрикенгликни
шакллантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари. Психология
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация автореферати. – Тошкент, 2021. – 45 б