ТИББИЕТ ХАМШИРАСИНИНГ БЕМОР БИЛАН МУЛҚОТ САНЪАТИ
Усмоналиева Дилором Бахтиеровна
Аннотация
Бемор билан муомалага киришишнинг ўзига хос шартлари бор, албатта. Тиббиет хамшираси бемор хасталигининг тахминий диагнозини, шахсини, касбини, ижтимоий шароитини, савиясини, дунёкарашини, билим даражасини, ташқи психик белгиларини ўрганганидан сўнг, ўзини ҳам бу мулоқотга рухан тайёрлаганидан кейингина у билан мулоқот қилиш учун маънавий хаққи пайдо бўлади. Бемор ва шифокор мулоқоти икки босқичда ҳамда амалиётидаги барча ижобий хатти-харакати доирада кечади. Биринчи, ташқи доира занжирида юқорида айтилганидек, шифокорнинг бемор билан муолоқотга тайёрланиш босқичидаги амаллар киради. Иккинчи, ички доирани эса бемор шахсини, унинг касаллик сабабларини белгиловчи далиллар занжири ташкил этади. Биринчи доира сохибининг махорат даражаси қай даражада юксаклиги унинг иккинчи доирага «кўприк» сола олиш санъати билан белгиланади. Айнан шу «кўприк» солинганидан сўнг бемор шифокорга ишонч ва умид кўзи билан қарай бошлайди.