КАРТОШКАНИ ЭКИШ БИЛАН БИРГА БИР ЙИЛЛИК ИККИ ПАЛЛАЛИ БЕГОНА ЎТЛАРГА ҚАРШИ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ГЕРБИЦИДЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Ключевые слова:
Калит сўзлар: картошка, бегона ўт, гербицид, самарадорлик, кимёвий кураш, зарар этказиш, қарши кураш, экин, тадқиқот, тур, препарат, бир йиллик, кўп йиллик, бир паллали, икки паллали.Аннотация
Аннотация: Ушбу мақолада картошкани экиш билан бир вақтда бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши қўлланиладиган таъсир этувчи моддаси Метрибузин бўлган Супер Канкор 70% н.кук. гербицидининг самарадорлиги бўйича тадқиқот натижалари ёритилган. Бегона ўтларни қишлоқ хўжалигида келтирадиган зарари кўп бўлиб, кўчатларни соялатиб қўйиш хисобига ўсимликларни сийраклатади, барглари, уруғлари, мевалари қушилиш хисобига ҳосилни сифатини бузади, ғумай, ажриқ, қамиш ва шу каби бегона ўтлар кўпайиши хисобига экинларни парваришини қийинлаштиради, зараркунанда ва касалликлар ўчоғи ҳисобланади, кампирчопон, кукмараз, какра уруғлари захарли бўлиб инсон ва хайвонлар захарланади, бегона ўтларни кўпайиб кетиши натижасида суғориш шахобчаларини ифлослантиради, ишчи органларга тиқилиб қолиши ҳисобига қишлоқ хўжалиги техникасини ишлашини қийинлаштиради. Шу сабабли бегона ўтларга қарши курашиш жуда муҳим ҳисобланади.
Библиографические ссылки
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. М.: Колос, 1985. -416с.
Турдиева Н.М. ва бошқалар. Бегона ўтларнинг тарқалиши ва уларга қарши курашиш усуллари. Тошкент, 2024. Б.10-15.
Турдиева Н.М. ва бошқалар. Мамлакатимизга кириб келиши хавфи бор карантин остидаги бегона ўтлар таснифи ва қарши курашиш чоралари. Тошкент, 2024. Б.20-27.