ТОЖИКИСТОНДА НАРКОВАЗИЯТГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР
Abstract
Бугунги кунда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси, нафақат,
Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари, балки бутун дунёда кенг
жамоатчиликни жиддий ташвишга солмоқда. Шу сабабли, ушбу йўналишда
бутун жаҳон ҳамжамиятидан ҳамкорликни самарали йўналишларини ташкил
этиш ва бу йўлда барча куч ва воситаларни бирлаштиришни талаб қилмоқда.
БМТнинг Наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси
маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб тахминан 284 миллион киши
гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб, 36 миллиондан ортиқ одам гиёҳванд
моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ касалликларидан азият чекмоқда.
Бу кўрсаткич 2010 йилда 226 миллион кишини ташкил қилганлигини ҳисобга
оладиган бўлсак, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар сони 27% га
ошганлигини кўришимиз мумкин 1 .