АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ “ЎТКАН КУНЛАР” РОМАНИ ҲАҚИДА ЁЗУВЧИЛАР ФИКРЛАРИ
Тошпулатов Акмал Холмирзаевич
Аннотация
“Ўткан кунлар” романи ҳақида марҳум ёзувчи Тоҳир Малик қуйидаги фикрларни баён этади. Биласиз, бу асар қуйидаги сатрлар билан бошланади “1262- ҳижрий, далв ойининг ўн еттинчиси, қишки кунларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир…” Шу нарса маълумки, ҳар қандай асарни дейлик бошланиши ниҳоятда катта аҳамиятга эга, чунки биринчи сўз, биринчи жумла, биринчи ибора бутун бир асарнинг руҳиятини белгилаб беради. Шу жиҳатдан унинг зиммасига жуда катта масъулият юкланади ва бу асарни у ёки бу ўқувчи ўқишини ёки ўқимаслиги ҳақидаги тўхтамга келиши ҳам айнан биринчи сатрлар билан бевосита боғлиқ. “Ўткан кунлар” романини мана шу бошланиш нуқтасига эътибор қаратайлик, савол туғилади, нима учун воқеалар қишда бошланаяпди, баҳордамас, куздамас, ёздамас, қишда бошланаяпди, “шом азони эшитиладир” аср ёки пешинникимас ёки хуфтонникимас айнан шом азони, синчи ўқувчи деган ибора бор, ҳар битта нарсага эътибор қаратади.
Библиографические ссылки
Ҳабибулла Қодирий. Oтам ҳақида. - Т.: Ўзадабийнашр, 1983, 55-бет.
“Ўзбек тили ва адабиёти” журнали, 1989-йил, 4-сон, 22-бет.
Aбулла Қодирий. Ўткан кунлар. - Т.: Ўзадабийнашр, 1958, 352-бет.