ФАЛАКИЁТ ИЛМИНИНГ МУТАФАККИРИ.

М.Давранова.


Аннотация

Беруний (973-1048) Абу Райхон Муҳаммад ибн Аҳмад Ғазна ҳозирги
Афғонистонда туғилган, улуғ ўзбек мутаффакир олими,ўрта асрнинг буюк
даҳоларидан бири бўлган. Беруний ўз замонасининг ҳамма фанларини
,биринчи навбатда фалакиёт , илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта
эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё
фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди. Унинг насл-насабида “берун”
сўзи ташқи шаҳар”,”Беруний”эса “ташқи шаҳарда яшовчи киши” маъносини
билдиради. Беруний ёшлигида машҳур олим Абу Наср ибн-Ироқ Мансур қўлида
таълим олади. Ибн Ироқ фалакиёт ва ризиётга оид бир қанча асарлар ёзади ва
шулардан 12 тасини Берунийга бағишлайди. Беруний ҳам устозининг исмини
ҳамма вақт зўр ҳурмат билан тилга олади. Беруний фаннинг деярли ҳамма
соҳаси билан шуғулланади. Шарқнинг бой фани ва маданиятини пухта ўрганиб
инсон илми билан чуқур танишди. Беруний шоир, адабиётшунос ҳам эди. Она
тилидан ташқари араб, суҳдий,форс, юнон ва қадимий яҳудий тилларини
эгаллади. Кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганди Ўз илмий
асарларидан бирида ёзишича , Беруний Хоразмда яшаган даврида 990 йилдан
Кот шаҳрида муҳим астраномик кузатишлар ўтказган.


Библиографические ссылки

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR

Абдуллаев Н. Санъат тарихи. Икки жилдлик. Биринчи китоб. –Т.: «Санъат»

нашриёти, 165-б.

Azamat Ziyo. O`zbek davlatchiligi tarixi. T., “Sharq”, 2000, 800-b

Vaxitov M.M., Mirzayev Sh.R. Me`morchilik. I qism. Me`morchilik tarixi. –T.:

“Tafakkur” nashriyoti. 2010. 229-b.

История Узбекистана. Т. III, Т., «Фан», 1993, 412 стр.

Karimov Sh. O`zbekiston tarixi va madaniyati T. “O`qituvchi” 1992, 119-bet.

Karimov Sh. O`zbekiston tarixi va madaniyati T. “O`qituvchi” 1992, 119-b

Karimov Sh. Ubaydullayev O`. Vatan tarixi. T. “Sharq” 2010 132-b

Po`latov X. Shaharsozlik tarixi. – T.: 2008. 213-b.

Shamsiddinov R., Karimov Sh., Ubaydullayev O`. Vatan tarixi T. “Sharq” 2010.

-b

ЎзР ФА Шарқшунослик институти, қўлёзма, инв. №954, 314-варақ.

O`zbekiston milliy ensiklopediyasi. Davlat ilmiy nashriyoti. Toshkent. 2005. 615-

bet.