ЎН БИР АҲМАД ЗИЁРАТГОҲИ

Комилова З


Аннотация

Мамлакатимизда мустақилликка эришганидан сўнг миллий ва диний
қадриятларимиз қайта тикланди. Унинг боробарида юртимизда яшаб ўтган азиз
авлиёларнинг қўним топган муқаддас қадамжойлар зиёратгоҳларга айланди..
Aна шундай табаррук жойлардан бири Наманган вилояти Давлатобод тумани
Ғирвон қишлоғида жойлашган асрлар довомида эзгу ният эгаларининг азиз
зиёратгоҳига айланган “Ўн бир Aҳмад” зиёратгоҳидир. Ушбу қадамжой
қишлоқнинг Шимолий томонида, Шимолий Фарғона каналининг кунчиқар
ёқасидаги катта боғнинг юқори қисмига жойлашган. “Ўн бир Aҳмад”
дейилганда, ўн битта авлиё Aҳмад боболарнинг бири тушунилган. Лекин
уларнинг қайси бири, қачон бу ерга дафн этилганлиги маълум эмас. Ривоятларга
қараганда, бу жойнинг тарихи узоқ-узоқларга бориб тақалади. Инсоният руҳий
оламининг буюк устунларидан бири-Хожа Aҳмад Яссавий зотларидир. Улуғ
шоир ва мутафаккир бобомиз Aлишер Навоий бу зот хақида шундай деган эди:
“Хожа Aхмад Яссавий Туркистон Мулкининг шайхул–машойихидур. Мақомати
олий ва машҳур, каромати матоволий ва номахсур эрмиш. Мурид ва асхоб
хоятсиз ва шоху гадо анинг иродат ихлос остонида ниҳоятсиз эмиш”.