ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚУМЛИ ЧЎЛ ЎЛКАЛАРИДА МИЯ ИНСУЛЬТЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИКИШИДА ЁШ ВА ЖИНСНИНГ АХАМИЯТИ

Киличев И.А.

Матёкубов М.О.

Матризаев М.Б.


Аннотация

Маълумки, инсультларнинг келиб чиқишига сабаб бўладиган омиллар конституциявий яъни ўзгармас (модификацияланмайдиган) ва ўзгарувчан (модификацияланадиган) турларга бўлинади. Ўзгармас хавф омиллари (ёш, ирсият, жинс, ирқ) ўзгарувчан (чекиш, семизлик, алкоголизм, қон томирлари атеросклерози, гиперхолестеринемия, юрак ритмининг бузилиши, артериал гипертензия ва бошқ.) хавф омилларига ўз таъсирини ўтказади деб ҳисобланади.