“ИЛМДАГИ ПОРТЛАШ” ФЕНОМЕНИ: ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ИНТЕРПРЕТАЦИЯ
Исақова Замирахон Руҳитдиновна
Мирзаҳолов Нодирбек Тожибоевич
Ключевые слова: Калит сўзлар: илм, фалсафа, қобилият, истеъдод, иқтидор, “илмий портлаш”, ижодкорлик, илмий тараққиёт.
Аннотация
Аннотация. Мақолада ахборотлашган жамиятда “илмдаги портлаш”
феномени “ҳар бир истеъдод эгаси буюк даҳо” деган тамойил асосида фалсафий-
ирфоний таҳлил қилиниб, қобилият, иқтидор ва истеъдод муштараклиги инсон
капиталининг илмий ижодкорлик салоҳияти диапазонида кўриб чиқилган.
Интеллектуал-маънавий омил миллий бойликнинг ҳал қилувчи шарти, давлат
қудратининг энг муҳим кўрсаткичи ва жамиятнинг ривожланганлик
даражасининг “индикатори” деб белгиланиб, инсон капиталига бугун берилган
эътибор келажакда илм-маърифатнинг мустаҳкам пойдевори бўлиши илмий
асосланган.