ҚАҲРАМОНЛИК ДОСТОНЛАРИДА “ЖАСОРАТ” ФЕНОМЕНИНИНГ УЙҒОНИШ ДИНАМИКАСИ

Бобур ЭЛМУРОДОВ


Abstract

Ҳар қандай даврда ҳам халққа руҳий озуқа бера оладиган куч – бу унинг ўз
шонли тарихи ва фольклор достонлари эканини ҳисобга олсак, уларни чуқур
ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали унутилиб бораётган жанговар руҳ ва
анъаналарни жонлантириш имконияти пайдо бўлади.
Бу борада фольклоршунос олим Жаббор Эшонқул бир суҳбатида шундай
деган эди: ...Жеймс Жойс ярми ҳазил, ярми чин аралаш мабодо Дублин шаҳри ер
юзидан йўқолиб кетса, менинг “Улисс” романимга қараб уни қайта тиклаш
мумкин, деган гапни айтган. Худди шундай бизда қадимий урф-одат ва
анъаналаримизнинг унутилган узвларини «Алпомиш»га ўхшаш эпос матнига
қараб тиклаб олиш имконияти мавжуд.