ЁШЛАРДА КАСБИЙ МОТИВЛАРНИ ОШИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
Иззатова Шарифа Толибовна
Abstract
Бугунги кунда психология соҳаларининг асосий тадқиқот йўналишларидан
бири-бу ёшларда касбий мотивларни тадқиқ этишдан иборат. Аксарият
тадқиқотлардаги мазкур мавзу замонамизнинг ижтимоий зарурати сифатида кун
мавзусига айланиб бормоқда. Бунга сабаб бугунги кунда реал ва вертуал олам
орасидаги ноадекватлик масаласи ва мазкур жараённинг мураккаблашиб
бораётганлигини кўплаб замонавий тадқиқотларни асосий хулосаларидан ҳам
билиш қийин эмас.
Бугунги кунда ёшлар касбий мотивларини оширишда психологик механизм
сифатида ёшларнинг касб фаолияти билан боғлиқ мотивациялари асосан
қуйидаги жиҳатларда, яъни, меҳнат фаолияти мотивлари, касб танлаш
мотивлари, иш жойини танлаш мотивларида намаён бўлмоқда.
Бунда ёшлар ўз жамоасига фойда тегишини англаш, бошқа инсонларга
ёрдам бериш истаги, меҳнат фаолиятида ижтимоий установканинг зарурлиги ва
бошқаларга нисбатан тобеликни ҳоҳламаслик каби мотивлар кўзга ташланмоқда.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича ёшлар касб фаолияти мотивлари
хилмахил бўлиб, улар ўзига хос қуйидаги психологик омиллар билан
белгиланади. Яъни, ўзини-ўзи фаоллаштириш, ривожлантириш, ўзини намоён
қилиш эҳтиёжларининг қондирилиши ва ўзи, оиласи учун моддий маблағнинг
орттирилиши, моддий ва маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши учун пул
ишлаб топиш мотивларидир.
Адабиётлар таҳлилида қуйидаги хорижий тадқиотларга аҳамият бериш
мақсадга мувофиқдир. Яъни, ёшларни иш жойини ва касбни танлаш мотивлари
тадқиотчи Э.С.Чучунай қуйидагича классификациялар билан изоҳлаб ўтган.
Жумладан,