ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ЕТУКЛИГИ МАСАЛАСИНИНГ ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАРДА ЎРГАНИЛИШИ

Мамарасаева Зарифа Мамадаминовна


Abstract

Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тўғрисидаги Низомга
мувофиқ бола мактабгача таълимни уйда, ота-оналарнинг мустақил таълим
бериши орқали ёки доимий фаолият курсатадиган мактабгача таълим
муассасаларида, шунингдек мактабгача таълим муассасаларига жалб
қилинмаган болалар учун мактабгача таълим муассасаларда, мактабларда,
маҳаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар ёки марказларда олади. Бу ерда
улар хафтада 2-3 марта шуғулланишади. Ота-оналарга мактабгача таълим
шаклини танлаш хуқуқи берилади.
5-6 ёшли боланинг мактаб таълимига тайёрлигини аниқлашда мактабгача
ёшдаги болалар таълим-тарбияси билан шуғулланувчилар асосий шарт
хисобланмиш – боланинг мактабга тайёрлиги мактабгача ва мактаб давридаги
хаёт тарзи ҳамда фаолияти учун кўприк вазифасини уташини, оила ёки
мактабгача таълим муассасадаги таълим-тарбия шароитларида мактаб
таълимига озорсиз ўтказишни таъминлаш зарурлигини ҳисобга олишлари лозим.
Мактабгача ёшдаги боланинг мактаб таълимига ўтиши хамиша унинг
ҳаёти, ахлоқи, қизиқиши ва муносабатларида анчайин жиддий ўзгаришларни
юзага чиқаради. Шунинг учун болани ёки уйдаёк мактаб таълимига тайёрлаш,
уни унча қийин булмаган билим, тушунча, кўникма ва малакалар билан
таништириш керак булади.