АБУ ИСО МУҲАММАД АТ- ТЕРМИЗИЙ.
Валиева Ҳадияхон
Abstract
Ат-Термизийнинг тўлиқ исми Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо
ибн аз-Заххок Абу Исо ас-Сулламий аз-Зарийр ал-Буғий ат-Термизий бўлиб,
ухижрий 209 мелодийда 824 йилда Термиз яқинидаги Буғ ҳозирги
Сурхандарё вилоятининг Шеробод ноҳияси ҳудудида жойлашган қишлоғида
қамбағал бир оилада дунёга келади. Ўрта Осиёлик тарихчи Абу Саад
Абдулкарим ас-Саъмоний (1113-1167) ат-Термизий Буғ қишлоғида вафот
этганлиги учун ал-Буғий тахаллуси билан ҳам аталгани ҳақида ёзади. Олим
умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлиги сабаб бўлса керак,уни
аз-Зарийр (кўзи ожиз) деб ҳам аташган .Лекин халқ орасида ат-Термизий
номи билан машҳур. Ат-Термизийнинг оиласи ва ота-онаси ҳақида
манбаларда аниқ маълумотлар келтирилмаган, фақат тарихчилар унинг”бобом
асли марвлик эди, у киши Лайс ибн Сайёр замонида яшаган, сўнг у ердан
Термизга кўчиб келганлар”, деган фикрини келтириш билан чегараланади.
Ат-Термизий ёшлигидан ғоятда тиришқоқ,идрокли ва закий бўлиб, бу
хусусиятлари билан ўз тенгдошларидан батамом ажралиб турган.
References
Фойдаланилган адабиётлар:
Ўзб 1 п Каримов И. Миллий мафкура - мамлакат келажаги пойдевори. “Халқ
сўзи” газетаси, 7 апрел, 2000 йил.
Ўзб 1 п Каримов И. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, Т.”Шарқ”, 1998.
Ўзб 1 п Каримов И. “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард
мақсадимиз” “Ишонч” газетаси, 25 январ 2000 йил.
Ўзбекистон тарихи (қисқача маълумотнома) Т. ”Шарқ”, 2000.
Ўзбекистон тарихи (1-қисм), Т.”Университет”, 1997.
Ўзбекистон тарихи (талабалар учун қисқача Маърузалар матни), Т.,
“Университет”, 1999.
www.ziyonet.uz
www.pedagog.uz