“ТОВАР АЙИРБОШЛАШНИНГ ДАСТЛАБКИ ДАВРЛАРИДАТАНГАЛАР ПАЙДО БЎЛИШИ” .

Азиза Мадалиева


Abstract

Пул, олтин, қимматбахо тошлар... Турли шакл ва кўринишлардаги бойлик
дунёдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазиятни ўзгартирадиган қудрат
сифатида ўртага чиққанига кўп йиллар бўлди. Қадриятлар, миллий анъаналар,
инсон ҳаёти, маънавияти, одамийлиги, инсоний муносабатлари билан
“тўйдириб” бўлмайдиган НАФС минглаб йилдирки фақат бойлик сари
интилмоқда.
Агар пулга инсон ҳаётидаги муҳим воситалардан бири сифатида
қарайдиган бўлсак, у минг йиллар давомида инсонга айирбошлаш воситаси
бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Узоқ тарихда пул ишлатилмаган даврлар бўлган. Қадимий одамлар
истеъмол қилинадиган мева-сабзавотларни териб тўплашган, ҳайвон ва
қушларни овлашган, тери ва хас-хашак каби воситалардан кийим сифатида
фойдаланишган. Вақтлар ўтиши билан дехқончилик, чорвачилик ва
ҳунармандчилик алоҳида фаолият турлари сифатида шаклланди. Натижада
деҳқоннинг гўшт-сутга, кийим-кечакка, рўзғор буюмларига, чорвадорнинг ёки
ҳунарманднинг мева-сабзавот, озиқ-овқат каби кундалик истеъмол
маҳсулотларига эхтиёжларини қондириш керак бўлди ва улар ишлаб чиқарган
махсулотларини ўзаро айирбошлашга ўтдилар.
Кейинчалик туз, чой, қахва, мўйна каби ҳар бир одам фойдаланадиган
маҳсулотлар барча нарсаларни айирбошлаш воситасига айланди ва шу тариқа
дастлабки савдо-сотиқ муносабатлари бошланди.


References

Адабиётлар:

Ўзб 1 П.Каримов И.А. “Тарихий хотирасиз келажак” Тошкент 1998йил

Ўзб 1 П.Каримов И.А. “Юксак маънавият энгилмас куч” Ташкент 2008 йил

Элизаветин. Г. “Пулнома” Тошкент 1979 йил

Пидаев. Ш. “Тангалар давр кўзгуси” Тошкент 1984йил