ГИДРОТЕРМИК ИШЛОВ БЕРИШ ДАВОМИЙЛИГИНИНГ ЁРМА ЧИҚИШИГА ТАЪСИРИ

Орипов Азизбек

Ғаниева Маржона

Рамазонов Ғолибжон

Keywords: Калит сўзлар: гидротермик, фракция, ёрма, қаламча, ғалвир, қобик, сўта, бункерлар


Abstract

Маккажўхори донидан силлиқланган ёрма ишлаб чиқаришда дон чиқиндилардан тозалангандан кейин гидротермик ишлов берилади. Бунда маккажўхори дони 400 o С температурали сув билан намланади ёки 0,07-0,10 МПа босим остида 3-5 минут давомида буғланади. Натижада намлиги 15-16 % ни ташкил этади. Маккажўхори донининг йирик фракциясини намлагандан кейин 4 соат давомида намиқтирилади. Шундагина ёрманинг чиқиши юқори бўлади. Маккажўхорининг ўртача фракция дони 16 % гача, намлангандан кейин донни 3 соат давомида намиқтириш ёрманинг чиқишини юқори кўрсаткичларини таъминлайди.