ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЎЗБЕК АДАБИЙ МУҲИТИДА ТАЖРИБА ВА АНЪАНА ЯХЛИТЛИГИ
Ибрагимова Раъно Исаковна
Abstract
Адабий талқин мақсади ижодий индивидуал ва типологик муштарак хусусиятларни бир-бирига улайди, бинобарин, қисм ва бутун алоқаси узвий давом этадиган жараён, ижтимоий идеал ва умуминсоний қадрият чорраҳада кесишадиган ҳодиса воқе бўлиш хусусиятлари поэтик муддаони аниқлашга хизмат қилади. Ғоя ҳамда унинг ҳаракатдаги ифодаси аслида инсонпарварлик мафкураси барқарорлашувини таъминлаш вазифасини ўтайди. Унда поэтик муддао вазифа ва услубни жипслаштиради. Айнан, адабиёт – инсониятни гўзалликка ошно қилади, руҳий-маънавий оламини бойитади, туйғуларини тарбиялайди. Адабиёт бутун халқ учун бирдек муқаддас, азиз, оромбахш қувват-манбадан иборат.