ЎЗБЕКИСТОНДА НОГИРОН ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ: ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК ТАҲЛИЛИ
Inagamova Mafura Muxtarxanovna
Nuriddinova Karomat
Abstract
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йил 14 октябрда 47/3-сонли қарорига биноан «3-декабрь Халқаро ногиронлар куни» сифатида қабул қилиниб, бу кун халқаро байрам сифатида нишонланмоқда. Бу борадаги муҳим халқаро ҳужжатлардан бири, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2006 йил 13 декабрь кунидаги 61/106-сонли Резолюция билан қабул қилинган «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияси ҳисобланади. Конвенция Ўзбекистон Республикаси томонидан 2009 йил 27 февраль куни имзоланган ва 2021 йил 7 июнда ЎРҚ-695-сонли Қонун билан ратификация қилинган эди. Ушбу халқаро шартномада бугунги кунда 184 та давлат иштирок этади.