БУЮК ҚОМУСИЙ ОЛИМ

М.Давранова


Abstract

Абу Али Ибн Сино (980-1037) Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн
ал-Ҳасан жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган Ўрта Осиёлик буюк
қомусий олим. Ғарбда Авецена номи билан машҳур. Ибн Синонинг отаси
Абдуллоҳ Балҳ шаҳридан бўлиб, Сомонийлар амири нуҳ ибн Мансур (967-997)
даврида Бухоро томонга кўчиб, Хурмайсан қишлоғига молия амалдори этиб
тайинланади. У Афшона қишлоғида Ситора исмли қизга уйланиб икки ўғил
фарзанд кўради. Ўғилларининг каттаси Хусайн (Ибн Сино) кенжаси Маҳмуд
эди. Ҳусайн 5 ёшга киргач, улар оиласипойтахт- Бухорога кўчиб келишади ва
Ибн Синони ўқишга берадилар. 10ёшга етар-етмас Ибн Сино Қуръон ва адаб
дарсларини тўла ўзлаштиради. Айни вақтда у ҳисоб ва алжабр билан ҳам
шуғулланади. Араб тили ва адабиётини мукаммал эгаллайди. Ибн Синонинг илм
соҳасидаги дастлабки устози Абу Абдуллоҳ Нотилий эди. У эл орасида ҳаким
ва файласуф сифатида машҳур бўлгани учун отаси Ибн Синони унга
шогирдликка беради. Нотилийнинг қўлида Ибн Сино мантиқ, хандаса ва
фалакиётни ўрганди, баъзи фалсафий масалаларда устозидан ҳам ўзиб кетади.
Ибн Синонинг ақл-заковатини кўрган устози отасига уни илмдан бошқа нарса
билан шуғуллантирмасликни тайинлайди.


References

Фойдаланилган адабиётлар:

Ўзб 1 п Каримов И. Миллий мафкура - мамлакат келажаги пойдевори. “Халқ

сўзи” газетаси, 7 апрел, 2000 йил.

Ўзб 1 п Каримов И. “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”, Т.”Шарқ”, 1998.

Ўзб 1 п Каримов И. “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард

мақсадимиз” “Ишонч” газетаси, 25 январ 2000 йил.

Ўзбекистон тарихи (қисқача маълумотнома) Т. ”Шарқ”, 2000.

Ўзбекистон тарихи (1-қисм), Т.”Университет”, 1997.

Ўзбекистон тарихи (талабалар учун қисқача Маърузалар матни), Т.,

“Университет”, 1999.

www.ziyonet.uz

www.pedagog.uz